Live Science нашрига кўра, парранда гриппи тарқалиши Аргентина ҳукумати ҳайвонлар саломатлиги хизмати (SENASA) томонидан тасдиқланган. Табиатни муҳофаза қилувчилар ва олимлар вирус мутацияга учраган энди сутэмизувчилардан сутэмизувчиларга юқиши мумкин деган фикрни олға сурмоқдалар.
Экспертлар таъкидлашича, ўтган йилнинг ноябрь ойида денгиз филларинг энди дунёга келган болалари кўп миқдори ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, уларнинг болалари сентябрдан ноябргача туғилади ва кейинги уч ҳафта давомида оналарида қолади.
Олимлар тахминан 500 километрлик қирғоқ чизиғини ўз ичига олган Валдез ярим оролининг учта зонасидан маълумотларни йиғиб, ўрганиб чиқишди. Ҳудудларда ушбу турдаги денгиз филлари болаларнинг 96 фоизи нобуд бўлганлигини аниқладилар. Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 18 мингга яқин янги денгиз фили дунёга келган, бу деярли бутун ушбу фауна вакилларининг қирилиб кетганлигидан дарак бермоқда.
Олимлар ҳозирда ушбу вирус денгиз мушукларидан юққан деб тахмин қилиб илмий изланишларни давом эттирмоқда.