Бу ҳақда Фанлар академияси ахборот хизмати хабар берди
Хабарда айтилишича, Фарғона водийсида кўплаб зоологик тадқиқотлар ўтказилганига қарамай, бу тур эндигина кашф этилди. Бу, эҳтимол ушбу турнинг махсус биологияси ва экологияси билан боғлиқ.
Ушбу тур кичик ўлчамга эга бўлиб, вояга етганларининг катталиги боши билан ўртача 3 - 3,5 сантиметрни ташкил қилади. Бу тур фақат тунги фаол бўлиб, хавф туғилганда тупроқнинг ёриқлари ва нотекис жойларига яширинади. Шунингдек, бу тур акустик сигналлар ёрдамида мулоқот қилади.
Айтиш жоизки, бу тур ҳозиргача фақат Ўзбекистон ҳудудида топилган.