Олимларнинг айтишича, бу ҳайвонлар ўзидан тер чиқармаслиги сабабли иссиқликка бардош бера олмайди. Салқинланиш учун улар сояга ёки сувга тушишади.
Олимлар олиб бораётган илмий изланишлари ва прогнозларига кўра, глобал исиш сайёрадаги нафақат каркидонларга балки, бошқа бир фауна олами вакилларига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича экспертлар ҳозирги тенденцияларни кузатиш ва энг заиф бўлган фауна олами вакилларини келажакка тайёрлаш ва мослаштириш учун катта ҳудудларда макроэкологик тадқиқотлар ўтказмоқда.
Ҳозирги кунда Ерда 10 мингга яқин оқ каркидон қолган, қора каркидонлар сони эса 3,1 мингга яқин.