Таҳлил: Ўзбекистонда уй-жой савдоси 1 ойда 30 фоизга ошган

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил август ойида кўчмас мулк бозоридаги ҳолатни таҳлил қилди.

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ҳамда ўзгаришлари доимий таҳлил қилиб келади. Навбатдаги таҳлил август ойида Ўзбекистонда уй-жой савдоси 30 фоизга ошганини кўрсатди.

    Бу ипотека кредитлаш ҳажми кескин ўсиши билан изоҳланмоқда. Яъни, кредитлаш ҳажми барча ҳудудларда сотувларнинг ижобий динамикасига таъсир кўрсатди.

    Август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30 фоизга (+6,2 минг) кўп. Шунингдек, йил бошидан буён уй-жой савдосининг ўсиши 8,5 фоизни (172,7 минг) ташкил этди.

    Август ойида ипотека кредитлаш ҳажми июль ойига нисбатан 37 фоизга кескин ўсиши (1,1 триллион сўмдан 1,5 триллион сўмгача) барча ҳудудларда савдо ҳажмининг ижобий динамикасига таъсир кўрсатди.

    2021 йил август ойи билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22 фоизга (4,7 мингта) ошди.

    Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўзгариши қандай?

    Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5 фоизни ташкил этди (июнь ойида – 2,7 фоиз, июль ойида – 2,5 фоиз).

    Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Хоразм (6,1 фоиз), Қашқадарё (1,9 фоиз) ва Фарғонада (1,8 фоиз) кузатилмоқда. Аксинча, пасайиши эса Сурхондарё (5,3 фоиз), Андижон (2,1 фоиз), Сирдарё (1,2 фоиз) ва Навоийда (1,1 фоиз) қайд этилди.

    Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4 фоизни ташкил этди (июнь ойида 2,4 фоиз, июль ойида 2,9 фоиз). Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди. Сергели туманида нархлар пасайиши кузатилди.

    Шу билан бирга, йил бошидан буён пойтахтда уй-жой ўртача нархи 13 фоизга (республика бўйича 7 фоиз) ошди. Бу уй-жойга бўлган талабнинг, шу жумладан, чет эл фуқароларининг кириб келиши кўпайиб бораётгани билан изоҳланади.

    Дарья Мирошникова,

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходими

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates