Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда.
36 та янги давлат қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.
Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.
Бундан ташқари, чет эллик талабаларга маҳаллий университетни тамомлагандан кейин яна бир йил мамлакатда қолишга рухсат берилди. Илгари улар диплом олганларидан кейин дарҳол мамлакатни тарк этишлари шарт эди.