Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг 2023 йил апрелдаги тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, айбдордан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслик тўғрисида тилхат олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс телефон орқали муттасил қўрқитиб, безовта қилаётгани бўйича мурожаат қилди. Отаси ишлаш учун чет давлатга кетган мурожаатчининг ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп безовта қилган. Ҳатто, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.
Мазкур мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги ҳудудий вакилига юборилди ҳамда Чортоқ тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар давомида мурожаатчини қўрқитиб келган шахс — шу туманда яшовчи 1991 йилда туғилган А.О. экани аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.
Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг 2023 йил апрелдаги тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, айбдордан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслик тўғрисида тилхат олинди, дейилади Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг ахборот хизмати хабарида.