Талаба қизнинг телеграмдаги янги таниши жиноятчи бўлиб чиқди 

    У қизни қўрқитиб пул ундиришни режа қилган экан.

    Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларининг бирида таҳсил олаётган 1 курс талабаси П.М. ИИБга ёрдам сўраб мурожаат қилди.

    Талаба қизнинг маълум қилишича, у “Телеграм” мессенжерида “PANDA” номли профил фойдаланувчиси билан танишиб қолади. Муносабатлари илиқлашгач, “PANDA” қизнинг сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини қўлга киритади. Сўнг расмларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш ва яқинларига юбориб, шарманда қилишини айтади. Бундан қилмаслиги учун эвазига 1.150.000 сўм пул талаб қилади.

    Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, “PANDA” профили фойдаланувчиси Андижон шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.А. экани аниқланди. П.М.ни қўрқитиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1.150.000 сўм пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    М.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, М.А. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates