Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маълум қилмоқда.
12-13 октябрь кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.