Илк бор ногиронлиги мавжуд бўлган ёшлар ўртасида “Имкониятлар олимпиадаси“ касблар беллашуви ўтказилади

    Мамлакатимизда 21 апрел 2025 1131

    “Имкониятлар олимпиадаси“ 2025 йил 21 апрелдан 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилади.

    Қайд этилишича, “Имкониятлар олимпиадаси“ни ташкил этишдан мақсад — ногиронлиги бўлган шахсларни ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришини қўллаб-қувватлаш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоийлаштириш, ўзига бўлган ишончини ошириш ва меҳнат бозорида уларнинг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

    Жорий йилда “Имкониятлар олимпиадаси“ иштирокчилари 10 та касблар бўйича ўзаро беллашадилар.

    • фотография;
    • АКТ (ахборот коммуникация технологиялари);
    • мобилография;
    • рассомчилик;
    • каштачилик;
    • кулолчилик;
    • қандолатчилик;
    • торначилик;
    • дурадгорлик;
    • қуруқ қурилиш ишлари.

    Танловда 389 нафар ногиронлиги бўлган шахс иштирок этиш истагида махсус платформада рўйхатдан ўтган.

    Якуний босқичи ва тақдирлаш маросими 1-2 май кунлари “Ўзэкспомарказ“да ўтказиладиган “Инсон учун“ республика ярмаркаси доирасида бўлиб ўтади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates