Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди

    Бу ҳақда “Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (460-сон, 30.07.2020 йил) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида

    Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ҳамда Савдо саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди ва уларнинг негизида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди.

    Олий мактабнинг вазифалари қандай?

    • Республика иқтисодиётини ривожлантиришга зарур бўлган бошқарув кадрлари, шу жумладан олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
    • Кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, менежмент каби талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича магистрлар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
    • Иқтисодиётда эркин рақобат муҳитини шакллантириш, молия бозорларида монопол мавқега эга корхоналарга қўлланилган имтиёз ва преференциялар самарадорлигини баҳолаб бориш ва тегишли масалалар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
    • Оилавий тадбиркорлик дастурлари орқали кредит олишни мўлжаллаган аҳоли қатламлари учун қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш ва бошқалар.

    Иқтисодий тараққиёт вазирлиги Олий мактабнинг муассиси этиб белгиланди.

    Мазкур қарор билан, шунингдек:

    - Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг тузилмаси;

    - Олий мактабнинг ҳудудий филиаллари намунавий тузилмаси;

    - Олий мактабнинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

    Олий мактабга Иқтисодий тараққиёт вазирлиги билан келишган ҳолда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб вазирликлар, идоралар ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжлари ва стратегик ривожланинишидан келиб чиққан ҳолда соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма “икки диплом” (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates