Таълим сифатини баҳолашнинг рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган ички ва ташқи тизимлари жорий қилинади

    Шу ва бошқа муҳим янгиликлар акс эган “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони regulation.gov.uz порталига(ID-20866) муҳокамага қўйилди.

    Унга кўра:

    2021 йил 1 январдан бошлаб таълим сифатини назорат қилиш соҳасида:

    таълим сифатини баҳолашнинг рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган ички ва ташқи тизимлари жорий қилинади;

    таълим сифатини ички баҳолаш таълим ташкилотлари томонидан мустақил тарзда шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ўтказилади;

    Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тегишлича таълим ташкилотларида таълим сифатини ички баҳолаш жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашади;

    таълим сифатини ташқи баҳолаш текширувлар ўтказиш, аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш, рейтинглар тузиш, мониторинг қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа шаклларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Таълим инспекцияси) томонидан амалга оширилади;

    Ўзбекистон Республикасининг таълим сифатини халқаро баҳолаш (PIAAC, ICILS, ICCS, LANA ва бошқа) дастурларида иштирокини кенгайтириш орқали миллий баҳолаш тизими такомиллаштирилади;

    Инсон капитали индекси (Human capital index) ва бошқа нуфузли глобал рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини мустаҳкамлаш юзасидан идоралараро ҳамкорлик асосида чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Шунингдек:

    Таълим инспекцияси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига 2021 йил 1 январдан бошлаб таълим ташкилотларида ҳужжатли ва сайёр текширувлар ўтказиш ҳуқуқи берилади.

    а) ҳужжатли текширув таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳисоботлар ва маълумотлар, шунингдек унинг фаолияти тўғрисида Таълим инспекциясида мавжуд бўлган (шу жумладан, тизимида таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, ташкилотлар ва давлат органларидан олинган) ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида таълим ташкилотига бормасдан ўтказилади;

    б) тадбиркорлик субъекти ҳисобланадиган таълим ташкилотларида ҳужжатли текширувлар ўтказиш Таълим инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилмасдан ва унинг рухсатини олмасдан амалга оширилади;

    в) сайёр текширув таълим ташкилотига ташриф буюрган ҳолда амалга оширилади ва таълим ташкилоти томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши ва таълим сифати ҳолати текширилади;

    г) тадбиркорлик субъектлари ҳисобланадиган таълим ташкилотларида сайёр текширувлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади;

    д) сайёр текширувлар таълим ташкилотидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари маълумотлари, бошқа ахборот манбалари ёки Таълим инспекциясида мавжуд бўлган маълумотлар асосида таълим ташкилотлари фаолиятининг хавф-таҳлили натижалари асосида ўтказилади.

    Муҳокамаларда шу йилнинг 29 августига қадар қатнашишингиз мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates