"Таълим тўғрисида”ги қонундан 123 норма чиқариб ташланди

    Таълим 19 май 2020 573

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Қонун лойиҳасининг аввалги муҳокамасида билдирилган таклифлар масъул қўмита ҳамда ишчи гуруҳ томонидан қайта кўриб чиқилди ва ҳаволаки қатор нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.
    Хусусан, қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида 238 нормага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Лойиҳадан идоравий руҳдаги бир неча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш оқибатида 123 норма чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди.
    Эътиборлиси, қонун лойиҳасига инклюзив таълим тушунчаси ҳам сингдирилди. Бу эса ҳар бир боланинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳар қандай дискриминация ва камситишларнинг олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳада амалдаги қонунда, умуман, қонунчиликда кўзда тутилмаган янги қоидалар – юртимизда ёшидан қатъи назар, катта ёшдагилар умри давомида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятлари ҳам қонун билан мустаҳкамланяпти.
    Депутатлар қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборадиган бўлди.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates