Таълимда кўпроқ амалиёт муҳим. Айниқса ҳамширалар тайёрлашда

    Таълим 21 май 2021 1234

    Америкалик эпидемиолог Ўзбекистон ва АҚШдаги ҳамширалар тайёрлаш курсларини таққослади.

    АҚШнинг нуфузли Питтсбург университети ўқув ишлари ва халқаро дастурлар бўйича проректор ўринбосари, эпидемиолог Маргарет МaкДоналд халқаро делегация таркибида Тошкент тиббиёт академиясида бўлиб турибди.

    Мутахассис юртимизнинг бўлажак тиббиёт ходимларининг илмий ва амалий фаолияти билан танишиб, ўзининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

    Хусусан, Питтсбург университети вакили юртимиз тиббиёт олий таълим муассасаларидаги ҳамширалик курсларини юртимиздаги ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш курслари билан таққослади.

    — Академия ўқитувчилари билан учрашув жараёнида олий ҳамширалик курслари ҳақида қизиқарли маърузаларини мароқ билан тингладим, — дейди Маргарет МакДоналд. — Сизларда яхши мутахассислар тайёрлашга астойдил киришилганини сезилиб турибди. Мен бунга ҳамшираликка ўқитиш йўналишидаги музокараларимиздан сўнг амин бўлдим.

    Бизда ҳам ҳамширалик курслари мавжуд. Фарқли жиҳати — бизда курслар 4 йиллик. Яна бир фарқли томони шундаки, ҳамшираларни олий тоифадаги амалиёт кўрган ҳамширалар ўқитади.

    Сизларда эса 3 йиллик хамширалик курси тингловчиларига шифокор-педогоглар дарс берар экан. Биз ТТА профессор ўқитувчилари билан бу масалада ҳам тажрибалар алмашишга келишиб олдик.

    Таклифим, ҳамшираларни педагоглар билан бир қаторда малакали ва амалиётда тажриба орттирган олий тоифали ҳамширалар тайёрласин. Ўз амалиётидаги тажрибаларини ўргатсин. Бу жараёнда кўпроқ амалиёт муҳим, — дейди америкалик мутахассис, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates