Тамаддун, маънавий юксалиш ва маърифат сари – умуммиллий ҳаракатлар самараси

    Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий учрашув бўлиб ўтди.

    Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази, турли илм-фан муассасалари, ижодий ва таълимий ташкилотлар, соҳа мутахассислари иштирок этди.

    Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши мамлакатда илм, маънавият ва маърифат давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралаётганидан далолат беради. Семинар Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси марказининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда уни маънавий-маърифий таълим маскани сифатида шакллантириш мақсадида ўтказилди.

    Жорий йил 29 январь куни давлат раҳбари ушбу марказга ташриф буюриб, унинг бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда, унда амалга ошириладиган илмий ва инновацион йўналишлар билан ҳам яқиндан танишган эди. Президентимиз марказнинг ички мазмуни унинг меъморий қиёфасига мос бўлиши кераклигини таъкидлаб, уни маърифий ва илмий жиҳатдан бойитиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб берди. Шу асосда 11 март куни марказ Васийлик кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

    Бу концепция “Исломгача бўлган давр”, “Қуръони карим зали”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс асоси” каби йўналишларни қамраб олган бўлиб, 800 дан зиёд илмий ва инновацион ғоялар шакллантирилди. Уларни ҳаётга татбиқ этиш учун махсус гуруҳлар ташкил этилди. Ҳозирги кунгача 300 дан ортиқ йиғилиш ва 18 та илмий кенгаш муҳокамалари амалга оширилди. Шунингдек, 2000 дан зиёд маҳаллий ва хорижий мутахассислар, хусусан, олимлар, рассомлар, дизайнерлар ва ҳунармандлар ушбу жараёнда фаол қатнашмоқда.

    Семинар доирасидаги маърузалар ва фикр алмашинувлар марказ фаолиятининг янги босқичини белгилашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилди. Тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва ғоялар экспозицияларни яратишда кенг қўлланилиши кутилмоқда. Мутахассислар Ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фанига қўшган улкан ҳиссаси, улуғ мутафаккирлар мероси ва бу бойликнинг замонавий таълимдаги аҳамияти борасида атрофлича фикр юритишди.

    Шубҳасиз, бундай кенг қамровли ташаббуслар орқали Ислом тамаддунининг бой илмий ва маданий ютуқлари чуқур ўрганилади, шу асосда эса янги авлоднинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи стратегик мақсадлар шаклланади. Шу жиҳатдан, ушбу анжуманда муҳокама этилган таклиф ва илмий ёндашувлар марказни нафақат мамлакатимиз, балки бутун мусулмон дунёсида етакчи илмий-маърифий муассасага айлантиришда муҳим пойдевор бўлади.

    Марказнинг асосий вазифаларидан бири – ёшлар қалбида миллий ва умумбашарий қадриятларга садоқатни шакллантириш, уларни билим ва маънавият оламига бошлаб киритишдир. Ушбу кенг кўламли лойиҳа Ўзбекистон янги Ренессанс сари интилаётганини, маърифий юксалиш сари қатъий одимлаётганини яққол намоён этмоқда.

    Хулоса қилиб айтганда, “Тамаддун, маданият ва маърифат” мавзусидаги бу илмий-амалий анжуман Ўзбекистонда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ўзгаришлар мантиқий давоми сифатида, миллий илдизларга таянган ҳолда, келажакни барпо этиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.


    Хумора ТОШМУРОДОВА,

    Тошкент давлат шарқшунослик университети

    халқаро журналистика йўналиши талабаси


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates