Танзания ва Ўзбекистон авиация ҳукуматлари ўртасида келишув имзоланди

    Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонининг туристик компаниялари ҳамда авиакомпаниялари учун транзит туристлар оқимини ривожлантиришга ажойиб имконият ҳисобланади.

    ICAN-2024 тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги қўллаб-қувватлови билан янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича қатор давлатлар билан келишувлар олиб борилмоқда.

    Навбатдаги музокаралар Танзания бирлашган республикаси билан бўлиб ўтди. Музокараларда томонлар икки мамлакат ўртасида юк ва йўловчи ташувларини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларини кўриб чиқишди.

    Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув имзоланди.

    Танзания Ўзбекистон учун мутлақо янги йўналиш ҳисобланади. Мамлакат ўзининг мўътадил об-ҳаво шароити, Малдив ороллари билан беллаша оладиган зилол сувларига эга Занзибар ороли, ёввойи табиат қўйнидаги саванналари ҳамда саргузаштларга бой Климанжаро тоғлари билан туристлар эътиборини, шунингдек қаҳва, чой, какао, гуллар ва тропик мевалари билан савдогарлар эътиборини тортиб келади.

    Бу эса ўз навбатида Ўзбекистонининг туристик компаниялари ҳамда авиакомпаниялари учун транзит туристлар оқимини ривожлантиришга ажойиб имконият ҳисобланади. Шунингдек, Танзания аҳолиси учун Ўзбекистонга зиёрат туризмини йўлга қўйиш бўйича Туризм қўмитаси ҳамда авиакомпаниялар учун янги эшикларни очади.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates