Ерда кучсиз магнит бўрони бошланди

    Душанба куни эрталаб геомагнит майдон бузилишлари беш даражага етди, бу Ерда заиф магнит бўрони бошланганини кўрсатади.

    Бу ҳақда Фобос об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леус ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

    “Кутилганидек, Москва вақти билан соат 8:59 да Ерда магнит бўрони бошланди, геомагнит майдон бузилишлари даражасини акс эттирувчи Кр индекси 5 бирликка етди, бу G1 синфидаги кучсиз магнит бўронига тўғри келади”, дейилади хабарда.

    Таъкидланишича, магнит бўрони фақат сешанба куни эрталаб тўхтайди, деб хабар беради tass.ru.