Бир қатор атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши — Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.
Атамалар сони 30 та.
Т/р Сўз ва атама — Сўз ва атамани ўзбек тилида ифодаловчи сўзлар — Расмий муомалага киритиш бўйича таклиф
1 Айсберг — Музтоғ — Музтоғ
2 Брусчатка —Тош ётқизиқ, тош тўшама — Йўлғишт
3 Дискуссия — Тортишув, тортишма — Баҳс, мунозара
4 Зона — Тегра — Ҳудуд
5 Инструмент — Иш қурол, қурол — Иш қуроли
6 Интенсив — Қизғин, унумли — Жадал
7 Камера — Бўлма — Бўлма
8 Конструкция — Қурилиш, қурилма — Тузилма
9 Координатор — Йўналтирувчи, бошқарувчи — Мувофиқлаштирувчи
10 Коридор — Йўлак — Йўлак
11 Лидер— Йўлбошчи, етакчи — Йўлбошчи, етакчи
12 Маршрут — Йўналиш — Йўналиш
13 Прогресс, прогрессив — Илғор, илғорлик — Илғор, ривожланиш
14 Доставка — Элтиш, етказиш — Етказиш
15 Пробег — Юрим — Юрим
16 Сет (овқатлар сети бўйича) — Тўплам — Тўплам
17 Оправа — Кўзлик — Кўзойнак банди
18 Полик —Тўшама — Тўшама
19 Балансировка — Тенглаштириш — Мувозанатлашти-риш
20 Внедорожник — Йўлтанламас — Йўлтанламас
21 Челенж — Чорлов — Чорлов
22 Навигатор — Қўним — Йўллагич
23 Селфи — Селфи — Ўзчеким
24 Светофор — Йўлчироқ — Йўлчироқ
25 Эксплуатация — Фойдаланиш — Фойдаланиш
26 Акция — Ялпи ҳаракат — Ялпи ҳаракат
27 Кулер — Сувлик, сувлуқ, совуқ сув — Сувлик
28 Кэшбэк — Қайтиқ, қайтим — Ҳадя-қайтим
29 Повербанк — Кучлик, кучлуқ, қувватлик, қувватсақлагич — Кучлантиргич
30 Карвинг — Кесма безак — Мева безакчилиги








