Сирдарё вилоятидаги айрим раҳбарлар диктантдан қониқарсиз баҳо олди

    Сирдарёда вилоятида шу йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтган ҳокимлик соатида айрим ўринбосарларнинг кирилл алифбосида иш олиб борилаётгани, ҳужжатларда имловий, ишоравий ва услубий хатолар мавжудлиги тадқид қилинди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги 61-сонли "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш тўлиқ жорий этилган.

    Ушбу қарор ижроси Сирдарёда қай даражада бажарилаётгани вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида 17 апрель куни ўтказилган ҳокимлик соатида муҳокама қилинган.

    Вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида вилоят маҳаллалар уюшмаси, солиқ, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия бошқармалари, айрим тижорат банклари ҳамда йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналарида ушбу қарор ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилаётгани аниқланган.

    Эркинжон Турдимов давлат идораларида фаолият кўрсатаётган раҳбар ходимларнинг саводхонлик даражаларини ошириш, реклама воситалари биринчи навбатда лотин ёзуви асосида ёзилган бўлиши кераклигини айтиб ўтган.

    Давлат идораларининг раҳбар ходимларидан саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида диктант олинганда Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 9 нафар ходимидан 6 нафари, вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 5 нафар ходимидан 4 нафари, «Ўзтелеком» АЖ Сирдарё филиалининг 10 нафар ходимидан 7 нафари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ вилоят филиалининг 8 нафар раҳбар ходимидан 4 нафари қониқарсиз баҳо олган.

    Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Саводхонликни ошириш, раҳбар кадрларни босқичма-босқич давлат тилида иш юритиш асосларига ўқитиш ва уларни малака ошириш марказларига курсларга жалб этиш белгиланди.

    Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди. Саводхонликни ошириш, раҳбар кадрларни босқичма-босқич давлат тилида иш юритиш асосларига ўқитиш ва уларни малака ошириш марказларига курсларга жалб этиш белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates