Вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилади

    Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилмоқда.

    Шу йилнинг 17 октябр куни қабул қилган қарорга кўра, Транспорт вазирлиги ва “Ўзбекистон темир йўллари” 3 ой муддатда темир йўл вокзаллари, темир йўл станциялари ва темир йўл разъездларида ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилишини таъминлаши лозим.

    Номларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади.

    Номи давлат тили қоидаларига мослаштириладиган объектлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 320 та вокзал, станция ва разъездлар киритилган.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates