Жойлардаги пешлавҳалару овқат номларинидан тортиб ўзбек тилида ёзиш талаб қилинаётган бир вақтда у ердаги баннерлар ва рекламаларнинг асосий қисми чет тилларида ёзилган. Унинг ёнида жойлашган “Эркин савдо” мажмуаси ҳам худди шундай аҳволда. Бу савдо марказларида ўзбек тилида ёзилган сўзларни топиш мушкул. Бундан ташқари, кимдир уйини ижарага бермоқчи ёки сотмоқчи бўлса ҳам, эълони ажнабий тилда ёзади. Бу, тилимизга нисбатан ҳурматсизлик эмасми?
Бу борада Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасида шундай дейилган: “Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади, ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин”. Афсуски, “Арк Булоқ” сингари йирик савдо мажмуаларида бу қонунга етарлича амал қилинмаяпти.
Жамиятда тилимизга бўлган эътиборсизлик оқибатида бундай муаммолар кўпайиб бормоқда. Аслида, тил ҳақида қайғуриш фақат ҳукумат, тилшунос ёки журналистларнинг иши эмас, балки шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг вазифаси ҳисобланади.
Абдухолиқ Ўлмасов,
ЎзДЖТУ талабаси










