Тараққиёт дастури халқаро эксперти билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 17 сентябр 2021 1186

    2021 йил 16 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури халқаро эксперти Нельсон Стратта билан «Молиялаштиришнинг комплекс миллий механизми» йўл харитасини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон томонидан маслаҳатлашувни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси аъзоси, Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоев олиб борди. Тадбирда Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси М.Қодирхонова, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими мудири О.Иззатиллаев, Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Ш.Назаров ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури экспертлари ҳам иштирок этди.

    Жумладан, Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш, унинг амалга оширилиши ва унга эришишни мониторинг қилиш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, учрашув якунида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштиришда парламент ролини мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

    Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш жараёнида илмий-амалий тавсияларнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates