Тарбия – таълимнинг бир қаноти

    Фикр 28 октябр 2024 71

    Юртимизда таълим соҳаси қатор йўналиш ва омиллар, хусусан, таълим ва тарбияга замонавий методикаларни жорий этиш, унинг савиясини хорижий ва миллий тажрибалар асосида халқаро андазалар даражасига кўтариш ҳамда соҳа вакилларини моддий рағбатлантириш асосида кенг ислоҳ қилинмоқда.

    Бу борада Президентимизнинг жорий йил 21 июндаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳужжатга мувофиқ, Мактабга-ча ва мактаб таълими вазирлигининг Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизи-да буткул янгича асосда Тарбия педагогика-си миллий институти ташкил этилди.

    Таълим ва тарбия қўшқанотдир. Чунки таълим тарбиясиз тўкис ва мукаммал бўла олмайди. Айни шу маънода янги ўқув юр-тининг Тарбия педагогикаси миллий инсти-тути деб қайта номланиши чуқур мазмун ва моҳиятга эга.

    Қарорга мувофиқ, миллий институт зиммасига бугунги кун талабларидан ке-либ чиққан ҳолда ёшлар тарбияси соҳасида қўлланиладиган илмий-методик таъминот-ни амалга ошириш, буюк алломаларимиз, хусусан, жадидларнинг мазкур йўналишда-ги қарашларини илмий тадқиқ этиш ва ана шу асосда замонавий методикалар ишлаб чиқиш каби вазифалар юклатилди. Шу-нингдек, ўқувчилар тарбиясида маҳалла ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу борада ота-она ва ўқи-тувчилар учун ўқув, оммабоп адабиётлар яратишни тизимли йўлга қўйиш каби қатор мақсад ва йўналишлар кўрсатиб берилди.

    Яна бир муҳим янгилик шундан ибо-ратки, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning — SEL) методикаларини жорий қилиш назарда тутилган.

    Қарорда ижтимоий-эмоционал таълим методикаларини жорий қилиш механизм-лари ҳам белгилаб берилган. Бу жараёнда умумий ўрта таълим муассасалари ўқув-чилари ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини бошқа-риш, ижтимоий хабардорлик, тенгдошла-ри билан муносабатларни шакллантириш ва масъулиятли қарор қабул қилиш каби 5 та ижтимоий-эмоционал компетенция-га ўргатилади. Ушбу жараёнга ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари ҳам кенг жалб қилинади. Бундан ташқари, ижтимоий-эмо-ционал таълим методикалари умумий ўрта таълим ҳамда педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларига киритилади. Бу жараёнда, ўз навбатида, институтимиз олимлари ҳам бевосита иш-тирок этади.

    Ижтимоий-эмоционал таълим ме-тодикаларини амалиётга татбиқ этиш босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб бир неча умумий ўрта таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида танлаб олинади. Институтнинг малака-ли ходимлари, хорижий мутахассислар ва педагог кадрлардан иборат бўлган тренерлар гуруҳлари шакллантирилади. Бу методикаларни жорий этиш жараён-лари институт томонидан доимий мо-ниторинг қилиб борилади. Эришилган натижалар таҳлил этилади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

    Олий таълим, фан ва инновациялар ва-зирлиги билан биргаликда Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлашти-рувчи республика кенгаши ташкил этилади. Қарорда белгиланганидек, институтнинг илмий тадқиқот йўналишлари энди буткул янгича асосда шакллантирилади. Бунда асосий эътибор тарбия соҳасидаги мавжуд муаммоларга қаратилади.

    Институт етакчи хорижий университет ва илмий марказлар билан тарбия методи-каларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик ўрнатади. Улар билан биргаликда қўшма тадқиқотлар ўтказади.

    Бундан ташқари, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари тарбияланувчи ва ўқувчилари учун миллий тарбия йўна-лишида туркум адабиётлар нашр этилади. Тарбия йўналишида институт томонидан амалга ошириладиган янги лойиҳаларга хорижий экспертлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва жамоатчилик институтлари мутахассисла-ри ҳамда олимлари жалб этилади.

    Қори Ниёзий номидаги Тарбия педаго-гикаси миллий институти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳалла-лари уюшмаси ҳамда Миллий гвардия билан биргаликда жорий ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасала-рида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталик-лари ўтказиш йўлга қўйилди. Шунингдек, ота-оналарнинг фарзанд тарбияси бора-сидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси ҳамда миллий тарбиянинг ҳудудий анъа-наларини ўрганиш, тиклаш ва замонавий маънавий-ахлоқий тарбия тизимига жо-рий қилишга қаратилган илмий тадқиқот-ларни амалга оширади.

    Жорий йилнинг 1 декабрига қадар ўқув-чиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммуни-тет”ни шакллантиришда “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқи-лади. Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган адабиётлар халқчил тилда бўли-ши назарда тутилган.

    Шу йил сўнгида “Тарбия — шахс ма-даний-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказиш белги-ланган.

    Президентимиз қарорида замонавий ахборот воситаларидан самарали фойда-ланиш мақсадида 2025 йил якунига қа-дар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчи-лар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида milliytarbiya.uz электрон платформаси ва унинг мобил версиясини ишлаб чиқиш ҳамда замонавий ва қизиқарли контентлар билан тўлдириш вазифаси юклатилган. Шунингдек, институтнинг методик тав-сиялари асосида ёшлар таълим-тарбияси-га бағишланган подкаст, видеоконтентлар яратиш ва оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш ишларини тизимли ташкил этиш белгиланган.

    Институт ҳузурида “Тарбия методикала-ри” илмий-оммабоп журнали ташкил этиш ҳамда кўп функционал босмахона очиш ҳам назарда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, тарбия педагогикаси борасидаги тажриба-ларни кенг тарғиб қилиш, оммалаштириш, қўлланмаларни кўп нусхада чоп этиш ва тарқатилишига имконият яратади.

    Ўзбекистон ўз олдига кенг кўламли мақ-сад ва вазифалар қўйган. Уларни тўла-тў-кис амалга ошириш келгуси авлодларимиз олаётган таълим ва тарбияга бевосита боғ-лиқ. Билимли ва тарбияли ёшлар мамлака-тимиз келажаги, олдимизга қўйилган улуғ-вор мақсад ҳамда вазифаларимиз рўёбга ошишининг мустаҳкам кафолати саналади. Бугунги кунда буткул янгича асосда ташкил этилган ва шаклланаётган Қори Ниёзий но-мидаги Тарбия педагогикаси миллий инсти-тути ана шу жараёнга муносиб ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда. Таълим ва тар-биянинг ҳам замонавий, ҳам миллий анъана ва қадриятларимизга асосланган янги мето-дикаларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга татбиқ этади.

    Холбой ИБРАГИМОВ,

    Қори Ниёзий номидаги

    Тарбия педагогикаси

    миллий институти директори,

    педагогика фанлари доктори,

    академик

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates