Тарбиячиларга йўлаклардаги тахталарни олиб қўйишни буюрган директорга чора кўрилди

    Боғча директори тарбиячиларга мих қоқилган тахталардан кимдир зарарланмаслиги учун олиб қўйиш бўйича кўрсатма берган.

    Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларини директор мажбурий меҳнатга жалб этгани ҳақида хабар тарқади.

    Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, масалага аниқлик киритиш мақсадида шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилди.

    Мазкур муассаса «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилиб, боғчанинг мукаммал таъмири учун бир млрд сўмни қўлга киритган. Ўрганиш давомида тарбиячиларга йўлаклардаги мих қоқилган тахталардан кимдир зарарланмаслиги учун боғча директори томонидан олиб қўйиш бўйича кўрсатма берилгани аниқланди.

    Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармагани учун мактабгача таълим ташкилоти директорига «Хайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилгани билдирилади.

    Меҳнат қонунчилиги доирасида таълим ташкилоти ходимларини мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг доимий диққат-марказида ва бу масала жиддий эътиборда эканлиги маълум қилинади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates