Мажбурий меҳнатга жалб этилган бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанга қайтишларида ёрдам кўрсатилди

    Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги ходимлари Ташқи меҳнат миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган юртдошларимизнинг Ватанга қайтишларига кўмак кўрсатишди.

    Бош консулликдан олинган маълумотларга кўра, шу йил октябрь ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб Свердловск вилоятидаги «Рефтинская птицефабрика» корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ ватандошларимизнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган.

    Ватандошларимизнинг мурожаатлари асосида олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган «Константа» МЧЖ 100 нафардан ортиқ юртдошларимизни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган.

    Ҳамюртларимиз билан мулоқот давомида улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаганликлари, фуқаролик паспортлари тортиб олингани аниқланди.

    Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар юртдошларимизнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилди ва уларга Ватанга етиб олишлари учун кўмак кўрсатилди. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates