Тарих яратаётган етакчи ёхуд Янги Ўзбекистон тафаккури

    Бу мақола янграётган воқеликлар ортидаги маънавий ўзгаришларни очиб берадиган ғоявий манифестдир.

    Халқ тафаккурига таъсир қилувчи фалсафий сатрларда мамлакатимиз етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг шахсий жасорати, тарихни қайта яратишдаги сиёсий иродаси, халқ билан руҳий алоқаси ва бугун шаклланиб бораётган Янги Ўзбекистон тафаккури уйғун тарзда ифодаланади.

    1-қисм. Давр даъвосини ўз елкасида кўтарган шахс

    Бугунги дунёдаги ҳар бир воқелик бу — оддий ах борот эмас, балки тарихнинг беқиёс лаҳзаларини ёзиб бораётган воқеий сатрлардир. У халқаро муносабат лардаги бурилиш нуқтаси, миллатлар тақдирига таъсир ўтказувчи воқеликдир.

    Яқин ўтмишда куч, ҳукмронлик ва қудрат армиялар сони, бойликлар ёки ҳудудлар билан баҳоланарди. XXI аср эса бу эски ўлчовларни рад этиб, тарихни қайта ёзиш эмас, балки унинг моҳиятини қайта англаш дав рини бошлаб берди. Ҳозирги давр фикрлар, ғоялар ва шахслар тўқ нашуви билан белгиланадиган интеллектуал кураш майдонига айланган. Ғолиблик танклар, сўнмас шуҳ рат ёки зўравон кучда бўлмай, балки онгни эгаллаш, маънавиятни сақлаш ва тафаккурни юксалтиришда намоён бўлмоқда.

    Шу сабабдан ҳам бугун давлат ва жамият барқа рорлигини фақат кучли ҳарбий салоҳият орқали таъ минлаб бўлмайди. Унинг мустаҳкам пойдевори мил латнинг миллий ўзлигини англаши, тарихий хотирага садоқати, давлат ва мамлакат етакчисига ишончи ва маънавий иммунитети қай даражада шаклланганига тобора боғлиқ бўлиб бормоқда. Жамиятда қандай та факкур шаклланса, унинг келажак харитаси ҳам айнан шу тафаккур асосида яратилади.

    Бугун дунёда мезонлар алмашмоқда: энди тақдирлар устидан ҳукмни қурол эмас, маъно, адолат ва маърифат чиқараётир. Ана шундай шароитда халқ олдидаги масъулияти ва дунёқараши билан ажралиб турувчи етакчи шахс жамият онгини уйғотадиган, тафаккур йўналишини белгилайдиган ва келажак манзарасини шакллантирадиган тарихий образга айланмоқда.

    Бу етакчи воқеалар ортидан юрмайди, балки уларга инсонпарварлик ва адолат тамойиллари ҳамда миллий манфаатлар призмаси асосида йўналиш беради. У тарихга гувоҳ бўлиш билан чекланмайди, уни яратади. Унга шон-шарафдан кўра халқ хизматида бўлиш масъулияти муҳимроқ.

    Етакчи образини кузатар экансиз, хулосага кела сизки, унинг ҳар бир ташаббусида миллат тафаккурига таъсир қилувчи ғоя мужассам. Ҳар бир қарорида шахсий эмас, балки умуммиллий манфаатлар, келажак авлоднинг ҳақи ва халқнинг умиди гавдаланади. Шу боис, у қарор қабул қилганда қўрқмайди, масъулият юки билан яшайди.

    Бундай етакчи “Менга ишонинг”, деб даъват қилмайди. У шундай яшайдики, халқнинг ўзи унга ишонишни хоҳлайди. Бу ишонч қалбдан қалбга ўтадиган, руҳий боғлиқликка айланган иноятли алоқадорликдир.

    Унинг ҳар бир сўзи халқ хотирасида сақланади, амаллари эса миллат маънавиятида муҳрланади. Шу боис, у халқ ичида яшайди — эл унда ўзини кўради. Бу етакчи шахс эл юрагида ёзилаётган тирик тарихдир.

    Ўтмишда не-не ҳукмдорлар, подшолар, султонлар, амирлар, ҳатто соҳибқиронлар ўтган. Аммо уларнинг барчасига ҳам шонли тарихни яратиш бахти насиб этмаган. Чунки тарихни яратиш бу фақат куч ёки тахт эмас, балки тақдир юклатган масъулиятни ҳис этиш, замон тилсимини англаш, ҳар нафасда миллатнинг орзу-умидини елкада кўтариш фазилатидир.

    Етакчилик расмий мақом ёки мартаба билан эмас, балки юрт билан ҳар куни бирга яшаш, халқ дарди би лан нафас олиш, фикрда ҳам, ҳаракатда ҳам биринчи сафда туриш билан белгиланадиган мураккаб ва руҳий ҳолатдир.

    Шунинг учун ҳам бундай етакчи қидирилмайди, у халқ қалбида камол топади, эл ихлоси билан юксалади ва тарихнинг ўзи эътироф этадиган тимсолга айланади.

    Президентимиз давр овозини тинглай олди, миллат бағридан келган дардни юрагида ҳис қилди. Халқ сўз лаганда минбар талаб этилмади, у эл юрагида эшитил ди. Шунинг учун ҳам халқимиз Шавкат Мирзиёевни “Менинг Президентим” деб қабул қилди.

    2-қисм. Янги Ўзбекистонни яратган ислоҳотлар дафтари: 2016-2025 йиллар таҳлили

    Тарихда инсон қадри фалсафий тушунча сифатида кўп бора тилга олинган. Аммо у шундай даражада ҳу қуқий ҳужжатнинг юрагига айланиб, миллатнинг рас мий истиқболи сифатида муҳрланган мисоллар кам.

    2023 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конс титуция нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки халқнинг ўз тақдири ҳақидаги фалсафий баёнотидир. Унинг бирин чи сатрлариданоқ “инсон қадри” тушунчаси асосий мезон сифатида белгиланди. Тарихий воқелик шунда ки, бу тушунча аввалги Конституцияларимизда бундай юксак фалсафий-ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган.

    Бугун эса у давлатнинг маънавий асосига айланди. Миллат Конституциясида биринчи марта жамият фақат фуқаролар йиғиндиси эмас, балки инсон қалбидан, қадридан бош ланишини эътироф этди. Бундан ҳам муҳимроғи — бу жараён юқоридан “берилмади”, халқнинг ўзи томо нидан шакллантирилди, муҳокама қилинди, маъқулланди. 220 мингдан зиёд таклиф, ҳар бир вилоят, ҳар бир тоифанинг фаол иштирок этиши — уни бутун миллатнинг Конститу циясига айлантирди.

    Сўнгги 8-9 йилда Ўзбекистонда шундай кенг қамровли ва мафкуравий ислоҳотлар амалга ошдики, уларни шунчаки “ўзгаришлар” деб аташ тарихга, миллат иродаси ва етакчи жасоратига нисбатан беҳурматлик бўлади.

    Бу Шавкат Мирзиёевнинг шахсий сиёсий иродаси, халқ ишончи ва умуммиллий руҳни уйғотган даъвати билан амалга ошган янги тараққиёт йўлидир. Ушбу давр давлат тузилишини қайта яратиш, жамиятни инсон қадри асосида форматлаш, халқнинг ичидаги юксак салоҳиятни эркин ривожлантириш ва энг муҳими, миллат тафаккурини қайтадан уйғотиш босқичи бўлди.

    Бугунги ўзгаришлар кўлами ва таъсири жиҳатидан эллик, балки юз йиллик тарихий босқичларга тенг келади. Чунки улар замон ни кутмаган, балки замоннинг ўзини ўзгарти ришга даъват этган ислоҳотлардир.

    Аниқ мисолларни қайд этмасликнинг иложи йўқ, масалан:

    Иқтисодиётда:

    • ЯИМ ҳажми 2016 йилдаги 66 мил лиард доллардан 2024 йилда 114,96 мил лиард долларга етган бўлса, 2025 йил прогнозига кўра ушбу кўрсаткич 127,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда;
    • экспорт ҳажми 2,5 баробарга ўсди, валюта сиёсати тўлиқ эркинлаштирилди. Бу миллий маҳсулотларимизнинг ташқи бозорда рақобатбардошлиги ортганини кўрсатади;
    • 2025 йилнинг 1 январидан 15 майигача бўлган даврда Ўзбекистонда 1,1 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич ортида миллион лаб инсонларнинг турмуш даражаси, барқа рор даромад манбалари ва келажакка бўлган ишончи мужассам.

    Таълим соҳасидаги кенг кўламли исло ҳотлар:

    Янги Ўзбекистонда таълим энди фақат хизмат соҳаси эмас, балки миллий тараққиёт нинг устувор стратегик йўналишига айланди. Президент томонидан белгилаб берилган ин сон капиталини ривожлантириш сиёсати асосида қуйидаги илк тарихий ўзгаришлар амалга оширилди:

    • 2016 йилда фақат 77 та бўлган ОТМ сони 2024/2025 ўқув йилида 213 тага етди. Бундан 116 таси давлат, 67 таси нодавлат, 30 таси хорижий ОТМ;
    • олий таълим билан 18-23 ёшдаги аҳо лининг қамрови 47,7 фоизга етди (2016 йил да 9 фоиз эди). Бу ўзгариш фақат сонини кўпайтириш эмас, балки таълим сиёсатини халқ манфаатлари билан уйғунлаштиришни англатади.
    • мактаб ўқитувчиларининг маошлари 2,5-3 баробарга оширилди, ижтимоий ҳи моя ва мотивация кучайтирилди. Ҳудудларда 2 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик ола диган ўқитувчилар контингенти пайдо бўлди ва уларнинг сафи тобора кенгайиб бормоқда;
    • 2016 йилда мактабгача таълим таш килотларига қамров 27 фоизни ташкил қил ган бўлса, 2025 йилнинг мос даврига келиб 70 фоиздан ошиб кетди.

    Суд-ҳуқуқ соҳасида:

    • Янги Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизими фа қат шаклан эмас, балки мазмунан янгиланди. Бу ислоҳотлар давлатнинг инсон манфаатини энг олий қадрият сифатида белгилаган сиёса тининг амалий кўринишидир.
    • Сўнгги 7 йилда 2,2 миллион фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатлари судлар орқали тик ланди. 2024 йилда 30 йилдан сўнг илк бор Жиноят кодекси тубдан қайта ишланди. “Ҳеч ким қонундан юқори эмас” тамойи ли амалда тўлиқ таъминланмоқда.

    Аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласида:

    • Бир пайтлар уй-жой масаласи хусусий секторнинг хоҳиш-истагига боғлиқ, давлат эътиборидан йироқ, назоратдан ташқаридаги жараён бўлган эди. Лекин сўнгги тўққиз йил мобайнида бу масала миллий сиёсат даражасига кўтарилди.
    • 2017-2024 йиллар давомида 420 минг дан ортиқ янги хонадон барпо этилди, шундан камида ярмидан кўпроғи имтиёзли шартларда аҳолига тақдим этилди. Бу рақамлар ортида миллионлаб инсонларнинг бахтли турмуши, фарзандларининг ўз хона донларида улғайиши, келажакка мустаҳкам ишончи мужассам.

    Янги сиёсий бошқарув модели — маслаҳат, ишонч ва натижадорликка асосланган фуқаролик давлатчилиги

    Бугунги етакчилик буйруқ эмас — мас лаҳат, қонунийлик эмас — адолат, стратегия эмас — инсон руҳи билан олиб борилаётган амалий сиёсатдир.

    Ҳар бир фармон ва қарор лойиҳаси халқ ичида пишяпти.

    Ҳар бир йиғилишда етакчи шахсан халқ орасида.

    Ҳар бир ташаббусдан аввал халқнинг ово зи эшитиляпти.

    Бу “мен раҳбарман” деган сиёсат эмас. Бу “мен сиз биланман” деган муносабатнинг исботидир.

    Шу сабабли “давлат — халқ учун” деган ибора бугун амалда “етакчи — халқ билан” шаклида намоён бўлмоқда.

    2017 йил сентябрда сўм бир кунда 1,5 баробарга қадрсизланди. Бу тарихий воқеликни ўша пайтда кўпчилик танқид қилди. Аммо бу қарор ўта оғриқли, бироқ зарур “қон кетиши”ни тўхтатган шифокорнинг қатъияти эканлигини кейинчалик англаб етишди. Ўшандан сўнг валюта бозори эркинлашди, экспорт-импорт муносабатлари соғломлаш ди, хорижий сармоядорлар учун валютада да ромадни чиқариш кафолати қонунийлашди, миллий валютадаги ҳисоб-китоблар ҳақиқат га айланди.

    Бугун эса эркин валюта сиёсати иқтисо дий суверенитетнинг тўлақонли калитига айланиб улгурди. Энди давлат ташқи дунёга “беринг” демайди, “келинг, шерик бўлинг” дея мурожаат қилмоқда. Бу нимани англата ди, бу Президентимизнинг сиёсий иродаси билан қабул қилинган ташаббусли ислоҳот лар воқелигини олдиндан прогноз қила оли шини англатади.

    Президентимизнинг давлат ташрифлари ва ташқи сиёсат: инсон қадри сарҳадлар ортида ҳам қадрланади

    Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фал сафасини англаш учун харитага назар таш лаш кифоя қилмайди, уни қалб билан ҳис этиш, инсон қадрини англаш талаб этилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўнг ги тўққиз йилда амалга оширган давлат таш рифлари геосиёсий манфаатлар доирасини кенгайтиришдан кўра инсон қадрини юксал тириш, халқлар қалбини яқинлаштириш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ғоясига асос ланган.

    Бу ташрифлар расмий протокол ифодаси бўлишдан анча узоқ, улар қалбдан чиққан ниятлар, самимий сўзлар ва инсонпарвар ёндашувларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Ташқи сиёсатда эса тамоман янги ёндашув шаклланди: энди унинг бошланиши геогра фик чегаралар билан белгиланмайди, балки инсон қадрига берилаётган юксак эътибордан бошланади.

    Хўжанд шартномаси: қалблар ўртасидаги чегарасизлик

    Яқиндагина Хўжанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги уч томонлама шартнома тарихдаги оддий сиёсий ҳужжат бўлмай, балки халқлар қалби ўртасидаги чегарасизликни муҳрлаш пойдевори бўлди.

    Бу воқеликда энг катта муваффақият ҳуж жатнинг ҳуқуқий матнида ифодаланмайди, унинг ортида турган одамлар, оилалар, қўш нилар, қариндошлар, маҳаллалар тинчлиги билан белгиланади. Миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик, ҳар бир хонадон даги хотиржамлик етакчи ташаббуси билан бошланган “дунёда тинчлик сиёсати”нинг амалий натижасидир.

    Самарқанд саммити: маънавий дипломатия майдони

    Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё дав латлари саммити Самарқандда бўлиб ўтди. Бу тадбирга дунё сиёсий харитасидаги навбатдаги йиғилиш сифатида қараш нотўғри, бу учрашув давлатлараро маънавий дипло матиянинг ҳаётий тимсолига айланди.

    Нега айнан Самарқанд? Чунки Самарқанд тарихда ҳамиша халқ лар ўртасида мулоқотнинг маркази, цивилизациялар кўприги вазифасини бажарган.

    Бугун эса у тинчлик, барқарорлик ва ҳам жиҳатлик ғояларининг маънавий пойтахтига айланди. Ушбу саммит дунёга бир ҳақиқатни яна бир бор исботлади: Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари расмий анъа налардан узоқ — улар қалбдан келиб чиққан, миллат дарди ва минтақанинг истиқболини ҳис этган юракнинг ифодаси. Бу ташаббуслар нафақат юртимиз, балки бутун минтақа кела жаги учун зарур бўлган маънавий ва амалий дастур сифатида шаклланмоқда.

    Венгрия ва Словения ташрифи: дипломатия эмас, инсонпарварлик кооперацияси

    Венгрия ва Словения давлатларига ўтган ҳафта амалга оширилган расмий ташриф — инсон қадрини асосга олган ташқи сиёсатнинг навбатдаги амалий қадами бўлди. Бу ташриф рақамлар ва расмий музокаралар билан чек ланмаган ҳолда, Европа билан бағрикенглик, ишонч ва умумий қадриятлар асосидаги ҳам корликни мустаҳкамлашга йўналтирилди.

    Давлатлар ўртасида фармацевтика, “яшил” энергетика, саноат кооперацияси ва логистика соҳаларида эришилган келишув лар иқтисодий рақамлар ортидаги инсон ҳаётини яхшилашга қаратилган стратегик ёндашувлардир.

    Бу сиёсатда асосий эътибор инсон капиталига қаратилди, халқ манфаати давлат фойдасидан устун ўринга қўйилди. Янги Ўзбекистон ташқи сиёсати энди сарҳадлар, расмият ёки протоколлардан кўра инсон қадрини асос деб олди. Президент ташрифларининг мазмунида геосиёсий манфаатлардан кўра инсон ҳаёти, қадриятлар ва маънавий яқинлик устувор ўрин тутяпти. Ички сиёсатда инсонга кўрсатилаётган эътибор қандай юксак бўлса, ташқи сиёсатда ҳам айнан шундай меҳр ва масъулият билан намоён бўлмоқда.

    Ҳар бир ташриф инсон ҳақидаги ташвиш, тинчлик ҳақидаги фалсафа ва келажак ҳақидаги масъулиятни ўзида мужассам этмоқда. Бу фалсафа халқ билан елкама елка юрадиган ва дунё билан қалб орқали мулоқот қиладиган етакчининг сиёсий маданиятидир.

    Бу ўзгаришлар замирида фақатгина инсон омили турганмиди?

    Йўқ, албатта. Агар бу фақат инсон ирода си билан амалга оширилган бўлса, бу дара жада кенг қамровли ўзгаришлар имконсиз эди. Бу ўзини англаётган миллатнинг юк салиш лаҳзаси, илоҳий тақдир томонидан бошланган ислоҳотлар силсиласидир.

    Афсуски, кўпчилик бу ҳақиқатни кўра ол маяпти, ҳис этишга эса уринмаяпти. Чунки англаш учун фақат кўз етарли эмас, қалб кўзи очиқ бўлиши керак.

    Шунинг учун ҳам ҳақиқатга нисбатан ло қайдлик жамиятнинг энг оғир ахлоқий дар дига айланмоқда. Бу дард инсонни жимгина емиради, қадриятларни сўндиради, маънавий таянчларни силжитади. Агар халқ ўз ҳаётида юз бераётган мўъжизаларни ҳис қилмаса, бу ҳақда бошқалар сўзлайди. Лекин у сўзлар халқнинг ичида эмас, бошқаларнинг манфаатлари учун айтилади. Ҳақиқатни халқнинг ўзи англамаса, уни бошқа кимдир бурмасдан тушунтиради деб ким кафолат бера олади?

    3-қисм. Халқ етакчиси — ишонч, муҳаббат ва ардоқ тимсоли

    Етакчи ва халқ ўртасидаги табиий руҳий боғлиқлик — тарихда жуда кам юз берадиган эҳсосий (“қалбни қўзғатувчи”) алоқа.

    Етакчи ва халқ ўртасидаги муносабат маъ мурий вертикал тузилмадан кўра қалб туйғу сига суянган табиий руҳий боғлиқликдир. Бу қалбдан қалбга туташтирувчи маънавий ип, умумий дард, мақсад ва масъулият ҳисси би лан боғланган узвий алоқадорликдир. Бу алоқанинг асоси ташқи кўринишда эмас, инсон қалбидаги самимиятда намоён бўлади. Ва у фақат севги, муҳаббат, меҳр ва ишонч туйғу ларида барпо этилади.

    Ҳар қандай давлатнинг мафкуравий бар қарорлигига хизмат қилувчи маънавий иммунитет айнан шундай ишонч муҳитида, етакчи шахс ва эл руҳи ўртасидаги самимий алоқа ларда шаклланади.

    Халқ ўз етакчисини ардоқласа, демак, тан олган. Асраса, унга ишонган. Қадрласа, қалбида ўрин берган. Ардоқлаш, асраш, қадрлаш бу халқ онгида етакчи сиймоси шаклланганининг белгисидир. Бундай ру ҳий боғлиқлик эса ҳар қандай маъмурий фармондан кўра кучлироқ, чунки у қалблар устуворлигига таянади.

    Эл меҳри туғма эҳтиромдан келиб чиқмайди, у етакчининг жасорати, садоқати ва оғир масъулиятни юрагида ҳис қилган ҳолда амалга оширган ҳаракатларининг натижаси дир. Халқ ардоғи буйруқ билан эмас, хизмат билан орттирилади.

    Шунинг учун ҳам халқ эҳтиром кўрса таётган етакчи сўзлари билан эмас, амаллари билан гапирадиган, тарих хотирасида эмас, эл қалбида муҳрланган шахсга айланади. Бугунги Янги Ўзбекистон мафкурасининг энг катта ютуғи халқ давлат билан мулоқотдан кўра Президентимиз билан тўғридан тўғри руҳий алоқада бўлаётганидадир. Шу сабабдан ҳам “мулоқот” маданияти бугунги ўзбек миллий давлатчилигининг асо сий қоидасига айланмоқда. Бу халқнинг ҳокимият тизими билан расмий муносабатини англатмайди, балки халқ билан етакчи ўрта сида шаклланган қалб алоқасини ифодалай ди. Бу икки тушунча ўртасидаги фарқ жуда катта. Зеро, инсон фақат расмий институт ларнинг юзидан кўра етакчининг кўзини кў ришга интилмоқда. Қарорлар ортида юракни, фармонлар ортида масъулиятни, сўзлар орти да қалбни изламоқда.

    Агар етакчи халқ оғриғини ҳис қилаётган бўлса, халқ уни фақат эшитмайди, балки унга ишонади. Ва ишонган халқнинг келажакка иштиёқи ўсиб боради. Бу ишонч икки томонлама. Етакчи ҳам халққа ишонади, уни тинглайди, овозини эшитади. Шунинг учун ҳам ҳар бир фармон ни қабул қилишдан аввал кенг жамоатчилик фикри инобатга олинади, ҳар бир ислоҳот нинг асослари эл ичида “пишиб”, қабул қи линади.

    Эл ва етакчи ўртасидаги тарихий боғ лиқлик, манфаатли ишонч муҳити тасоди фий ҳодиса эмас. Бу йиллар давомида сабр, фидойилик, юксак масъулият ва очиқлик орқали шаклланган маънавий капиталдир.

    Бундай муносабат сиёсий кўриниш эмас, балки жонли фалсафа ҳисобланади. У халқ қал бида етакчини шунчаки ҳокимият вакили эмас, балки миллат тимсоли сифатида қабул қилишга сабаб бўлади. Шундай етакчининг ҳар бир сўзи фақат фармон эмас, халқ онгининг овози, қал бининг зарби сифатида янграйди.

    Бундай шахс миллатнинг фақат кеча ва бугуни учун эмас, эртаси учун ҳам масъулли гини ҳис қилган етакчи ҳисобланади. Ва бу туйғу халқ қалбида ардоққа айланади.

    4-қисм. Янги тафаккур ва жамиятни форматлаш жараёни

    “Янги Ўзбекистон тафаккури” тушун часи кейинги йилларда давлат сиёсатининг фалсафий асосига айланиб улгурди, десак адашмаган бўламиз. Бу тафаккур шунча ки янги ғоя эмас, у бутун бошли давлат ва жамият муносабатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Энг муҳим жиҳати шундаки, ушбу ёндашувда инсон қадри марказий нуқта сифатида белгиланди. Таъ кидлаш жоизки, бугунги ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарорлар, давлат дастурлари, борингки, барчаси инсон манфаати, унинг орзу-умидлари, ҳаётда муносиб ўрин топи шига хизмат қилишга қаратилгани билан баҳоланмоқда.

    Мазмунан бу ҳолат “давлат халқ учун” деган янги формулани ҳаётга жорий этди. Илгари халқ давлатнинг хизматчиси сифатида қаралса, бугун давлат халқнинг хизматчиси экани амалда намоён бўлмоқда. Бу фикр қўлбола шиор эмас, балки Президентимизнинг шахсий эътиқоди, ички садоқати ва фаолиятининг асосидир.

    Бу тафаккур ўз ифодасини амалий та шаббусларда ҳам топиб бормоқда. Масалан, “Маҳаллабай” ишлаш тизими давлатнинг аҳоли ташвишларини билишга, жонли му лоқотга қаратилган ёндашувини англатади. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” каби ме ханизмлар халқнинг оғриғини олдиндан ҳис қилиш, инсон қадрини ҳимоя қилишнинг институционал шаклларидир.

    Булар шунчаки ижтимоий чора-тадбирлар эмас, балки тафаккурни ислоҳ қилувчи мафкуравий воситалардир. Чунки халқ нинг давлатга ишончи унинг нафақат даро мад ёки ёрдам олиш имконияти билан, балки давлатнинг инсон ҳаётига қанчалик юракдан ёндашиши билан белгиланмоқда.

    Жамиятни форматлаш тушунчаси идо раларни қайта ташкил этиш, вазифаларни қайта тақсимлашни англатмайди. Бу миллат онгини, жамиятнинг фикр юритиш мадания тини янгилаш жараёнини англатади. Аввал “иш битмас” деб иснодланган идораларга бораётган одам бугун долзарб муаммом ечим топади деб мурожаат қилмоқда. Бу жа миятдаги ментал ўзгаришдир. Бу инсоннинг ўз давлатини англаши, ўз етакчисини тан олиши ва энг муҳими, ўз қадрини ҳис этиши демакдир.

    Эътироф этиш жоизки, янги тафаккур ўз мазмун моҳияти билан халқ онгида давлат тимсолига нисбатан ишонч ва иноят муҳитини яратмоқда. Бу ишонч ҳар бир мурожаатда, ҳар бир маслаҳатда, ҳар бир қабул қилинган қарорда ҳис қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган бу жараён, ўз навбатида, бутун бошқарув тизими, жамоатчилик ва оддий фуқароларгача етиб бормоқда.

    Шу сабабли ҳам ушбу ўзгаришларни ин сон ҳис қилиши табиий. Чунки бу ўзгариш лар унинг ҳаётига таъсир қилмоқда: фарзан ди сифатли таълим олмоқда, оиласи давлат дастурлари орқали уйли бўлмоқда, ёшлари ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун майдон топмоқда.

    5-қисм. Миллий мафкурани шакллантиришда тарих яратаётган етакчи образи

    Бугун Янги Ўзбекистон ғояси халқ он гида янги орзу, янги ишонч ва янги тафак курни уйғотмоқда. Аммо ҳар қандай ғоя жамиятда мустаҳкам илдиз отиши учун у муайян шахсга боғланган бўлиши ҳам лозим. Масалан, Сингапурда Ли Куан Ю, Францияда Де Голль, Туркияда Отатурк образлари миллий ғоя, давлат мафкураси ва фуқаролик ўзлигининг тимсолига айланга нидек, Ўзбекистонда ҳам “Янги Ўзбекис тон орзуси” ғояси шахс орқали жамият қалбига етказилмоқда. Бу шахс халқ нинг ишончи, элнинг елкаси, тарихнинг бунёдкори бўлган Президентимиз Шавкат Мирзиёевдир.

    Бу образ жамиятда табиий равишда шаклланмоқда. Халқ уни ақл билан баҳоламайди, қалб билан ҳис этади. Шу боис, ардоқлайди. Етакчи ҳар бир фармон, ташриф ва мулоқот орқали ғояни сўзларсиз, ўз шахсияти билан етказади. Янги Ўзбекистон ғояси энди қоғоз юзасида эмас, инсонлар онгида ва ҳаёт тарзи да ўз ифодасини топмоқда.

    Бошқарув бу вазифа. Етакчилик эса тарих яратишдир. Бу йўлда етакчи халқнинг ор зу-умидини оҳангга айлантиради, миллатга ўзини танитиш, ўз қадрини англаш имконини беради.

    У ғоя билан юради, ғоя билан сўзлайди ва ғоя орқали эл юрагига йўл топади. Мана шу фазилат уни давлатнинг маънавий пойдево рига айлантиради. Бу ҳақиқат. Ва бу ҳақиқат халқнинг ичида эътироф этилган адолатнинг ўзидир.

    Дунё тажрибаси, шунингдек, ўз тарихи миз шунга далолат бермоқда: халқ онгида чуқур ўзгариш рўй бериши учун ғоя керак — ғояни ҳаракатга айлантириш учун эса шахс. Бундай шахслар тарихда кам туғилади. Улар халқни қурбонликка чақирмайди — аввал ўзини фидо қилади.

    Амир Темур элни курашга даъват қил масдан аввал ўзи юриш бошлар, масъулият ни елкасида кўтариб, бирлаштирувчи ғоя атрофида миллатни жипслаштирган. Унинг ортидан юрган халқ адолатга ишонди, ғояга ишонди.

    Алишер Навоий халққа фақат сўз билан эмас, амал ва қалб билан хизмат қилган. У қалам орқали миллат маънавиятини уйғотди, инсон қадрини асосий мезонга айлантирди, сўз орқали халқ қалбига йўл топди.

    Ана шундай шахслар атрофида миллат бирлашади. Чунки улар халқдан бир нарса талаб қилишдан аввал халқ учун юраги би лан ҳаракат қилади. Келажак ғояси айнан шундай руҳий етакчиликда шаклланади.

    Ўзбекистондаги сўнгги 8-9 йилдаги ўзга ришларнинг тагида ҳам айнан шундай шахс тимсоли турибди. Президентимизнинг шах сий фаоллиги, ташаббуслари, жонбозлиги билан нафақат давлат тузилмалари, балки халқнинг фикр юритиш маданияти, ишонч муҳити ва орзу қилиш қобилияти ҳам қайта шаклланмоқда. Президент халққа “мен бо раман, мен ҳал қиламан” демайди, балки “бирга борайлик, бирга ҳал қилайлик” дейди.

    Шу сабабли ҳам бундай етакчи образи бу гунги жамият миллий мафкурасининг марка зий тимсолига айланмоғи керак. Бу образни маънавий ҳаётимизда сақлаш, мафкуравий илмий платформаларда таҳлил этиш, таълим тизимида тадқиқ этиш ва кенг жамоатчилик тафаккурига муҳрлаш давр талаби ҳисобла нади.

    Биз тўғри англамоғимиз лозимки, бу эҳ тиёж эмас, талабдир, давр талаби. Чунки “Янги Ўзбекистон бунёдкори” мақоми бу гун нафақат тарихий ҳақиқат, балки мафку равий заруратга ҳам айланиб улгурди. Фақат ижро этиладиган сиёсий қарорлар эмас, бал ки халқнинг қалбидаги тимсолларгина мил латни кўп йиллик тинимсиз маънавий ҳара катда ушлаб туриши мумкин.

    Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекис тонда етакчи шахснинг тарихий миссиясини мустаҳкамлайдиган институционал асослар зарур. Бу тарихий хотирани тизимлаштириш, мафкурани шахс орқали мужассамлашти риш, эл-юртни бунёдкор шахс орқали бир ғоя атрофида бирлаштириш деганидир.

    Ҳар бир буюк ғояга инсон қиёфаси керак. Ҳар бир тафаккур инқилобига сўз эмас, шахс керак. Янги Ўзбекистон ғоясига ҳам халқ кўз ўнгида турган, огоҳ, содиқ ва жасур етакчи образи зарур. Ва тарих шундай шахсни тақ дим этди.

    6-қисм. Хулоса ва умуммиллий даъват. Тарих яратаётган шахсни англаш миллатнинг юксалиш шартидир

    Янги Ўзбекистон тарихини ҳар куни битта сатрдан ёзяпмиз. Аммо бу сатрлар қоғоз юза сида қолмаяпти, улар халқ онгида, миллат тақдирида ва инсон қадрида муҳрланмоқда. Уларга мазмун бағишлаётган мустаҳкам ғоя уйғоқ тафаккур ва халқ билан нафас олувчи етакчи образидир.

    Маънавий барқарорлик нутқлар ёки маъ рузаларга эмас, халқ юрагида шаклланган ички ишонч, фикрий иммунитет ва маънавий ҳимоя туйғусига суянган ҳолда қурилади.

    Сиёсий барқарорлик институционал ме ханизмлар билан бирга халқ ва етакчи ўрта сидаги руҳий тенглик, ишончли мулоқот ва маърифий ҳамжиҳатликка таянадиган мурак каб жараёндир.

    Фикрий барқарорлик эса шиорлар ёки даъватлар орқали эмас, балки ҳақиқатни анг лаш, уни шахсий қадрият сифатида қабул қи лиш ва қалбда сақлаш орқали шаклланадиган маънавий ҳолатдир.

    Тарихда буюк шахслар фақат жанг майдонларида ғалаба қозонмаган. Улар тафаккур ғалабасини ҳам яратган, халққа келажакни яратиш учун йўл берган. Чунки тафаккур тарихни яратади. Ғоя тарихда қола ди. Етакчи эса ғояни халққа етказувчи тим солга айланади.

    Шу сабабли миллат бир нарсани англаши керак: бугун биз тарихда эмас, тарих ичида яшамоқдамиз. Агар буни англасак, бугунги ҳаракатларимиз, ҳимояларимиз, тафаккури миз, сўзларимиз эртанги авлод учун қутлуғ ривоят, маърифатли сабоқ, миллий ифтихор сифатида қолажак.

    Янги Ўзбекистон етакчиси ўз шахси билан ҳимоя сўраб чиқмади. Балки халқни ҳимоя қилди. Президент жонажон Ватанини дунё харитасида ифтихор билан кўтарди. Шунинг учун ҳам етакчини ардоқлаш масаласи Ватанни ҳимоя қилиш билан узвий боғлиқ эканини англаш замон фурсатидир. Бу нафақат сиёсий, балки маънавий бурч ҳамдир. Чунки кимнинг халққа юраги оғриган бўлса, халқ ҳам унинг шаънини асраб, маънавий ризқини қадрлайди.

    Шундан келиб чиқиб англамоғимиз ло зимки, бугунги умуммиллий вазифамиз — ғоямизни муштарак қилиш, орзуларимиз ни бирлаштириш, Президентимизга юксак ишонч билан елкадош бўлишдир. Чунки Янги Ўзбекистон орзусига кучли етакчи нинг қудратли давлат сари ташланган қут луғ қадамлари билан етиб борамиз.

    Бу орзуда сизнинг фидойилигингиз, фар зандларимизнинг бахтли келажаги бор. Бу орзу бир халқнинг қайтадан юксалишга ин тилиши, маънавий улуғворликка қадам таш лаши ва тарих яратишга тайёр эканининг исботидир

    Нуриддин НОРМАТОВ,

    юридик фанлар доктори, профессор