Тарихдаги энг катта денгиз судралиб юрувчисининг қолдиқлари топилди

    Буюк британиялик палеонтологлар ихтиозаврнинг янги турини тасвирлаб беришди. Унинг тошга айланган қолдиқлари Сомерсет соҳилидаги чўкиндиларда топилган.

    Бристоль ва Манчестер университетлари олимлари бир неча йил давомида улкан жағ суягининг парчаларини тиклашди. Тадқиқотлар у илгари номаълум бўлган Ichthyotitan severnensis деб номланган турга тегишли эканини кўрсатди.

    Суякнинг ўлчамига кўра, ҳаёт давомида ихтиозавр узунлиги 25 метрга етган – автобусдан икки баравар узун. Бу тарихда маълум бўлган энг катта денгиз судралиб юрувчисидир. У 202 миллион йил аввал, Триас даврида яшаган.

    Ихтиёзаврлар тахминан 250 миллион йил олдин пайдо бўлган деб қаралади. Улар калтакесак ва илонларнинг узоқ қариндошлари бўлиб, сувда жуда юқори тезликда ҳаракатлана олишган.

    Бир неча миллион йил давомида ихтиозаврлар эволюцияга учради ва ҳажми катталашди. Аммо улкан денгиз калтакесаклари қадимий океанларда узоқ вақт ҳукмронлик қилмади – улар 200 миллион йил аввал оммавий қирғин пайтида ғойиб бўлди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates