Тарихий хотирага садоқат

    Ўзбек халқи кўплаб давлатлар билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан буюк ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшган.

    Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази мана шу уруш даврида халқимиз кўрсатган мардлик ва матонат, юксак инсоний фазилатларини абадийлаштиришга муҳим аҳамият бериб келмоқда.

    Хусусан, 2022 йилда Марказ Беларусь Давлат Улуғ Ватан уруши тарихи музейи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди: 2023 йилнинг 17 январида Минск шаҳрида «Халқ хотираси абадий» мавзусида кўргазма ўтказди. Унда «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилган 70га яқин архив фотосуратларда ўзбек халқининг Улуғ Ватан уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси ёритилган.

    Белорус Давлат тарихи музейи таклифига биноан Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази шу йилнинг 27- 28 март кунлари бўлиб ўтган «Тарихий хотирага садоқат» мавзусида халқаро илмий-амалий конференциясида онлайн форматида иштирок этди. Тадбирда Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» мажмуаси илмий ходимлари ҳам қатнашди.

    Конференциянинг мақсади Беларусь ҳудудида фашист босқинчиларига қарши курашда МДҲ мамлакатлари халқларининг бирлигини кўрсатиш, ҳар бир халқнинг Буюк ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттириш, ҳамда Ўзбекистон Республикасида кенг нишонланадиган «9 май — Хотира ва қадрлаш куни», Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги буюк ғалабасига қўшган улкан ҳиссасини кенг оммага тарғибот этиш, ёшларни она-ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашдир.

    Тадбирда Беларусьда фашист босқинчиларига қарши курашда кўп миллатли Ўзбекистон халқи ҳам жанг майдонлари ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшганлигини таъкидланди.

    Шу тариқа биз ўз тарихимизни, аждодларимизга хос жасорат ва матонат туйғусини, жанговар анъаналарни келгуси авлодларимизга мерос қилиб қолдиришга эришамиз. Президентимиз таъкидлаганларидай: «Тарихга сергак қараган одамгина доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшайди».

    Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси

    маркази матбуот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates