«Tashkent Indeks»даги талабалар мажбуран чиқарилмайди

    Ижтимоий ҳаёт 27 январ 2023 1601

    «Tashkent Indeks»даги талабаларни айрим олий таълим муассасалари томонидан ётоқхоналарга кўчирилмоқда.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур жараёнлар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинаётгани ва асосга эга эмаслигини маълум қилди.

    Эслатиб ўтиш мумкин, жорий ўқув йили бошида «Tashkent Indeks» савдо мажмуасида талабалар вақтинча туришлари учун шароит яратилган эди. Ўтган давр мобайнида аксарият олий таълим муассасалари томонидан талабалар турар жойларида қўшимча ётоқ ўринлари яратилиб, кўчиш истагини билдирган талабалар кўчириб ўтказилган.

    «Шу кунларда эса совуқ ҳаво ҳароратида мажмуа етарли шароитга эга эмаслиги боис, кўчириш ишлари олий ўқув юртлари талабалар турар жойларида кўпроқ қўшимча бўш ўринлари яратилиши, аксариятида янги ётоқхоналар барпо этилиши ҳисобига янада жадаллашди», – дейилади муносабатда.

    Бунда «Tashkent Indeks»да қолишни хоҳловчи талабаларни мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди.

    Маълумот ўрнида, биргина Тошкент давлат иқтисодиёт университетида икки қаватли ётоқ ўрни ташкил этиш ҳисобига қўшимча 139 ўринли, Тошкент давлат педагогика университети томонидан Оқтепа педагогика коллежи талабалар турар жойида янги 300 ўринли жой яратилган.

    Шу каби бошқа олий таълим муассасалари ҳам ҳозирда ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча ўринлар ҳозирлаган. Бундан ташқари, Тошкент давлат стоматология институтида 400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона қуриб, фойдаланишга топширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates