“Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерини яратиш лойиҳасини амалга оширилиши ўрганилди

    Саноат 11 январ 2021 1806

    Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида ҳамда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органларидан иборат ишчи гуруҳи Тошкент вилоятининг Зангиота туманида амалга оширилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш бўйича лойиҳа ҳудудига ташриф буюрди.

    Лойиҳа республикада ишлаб чиқарилаётган дори-дармон воситалари турларини кенгайтириш, илмий тадқиқот ўтказиш ва ишланмаларни ташкил этиш, шунингдек, халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали фармацевтика кадрларини тайёрлаш орқали фармацевтика саноатини комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

    Лойиҳани молиялаштириш Корея Эксимбанкининг EDCF жамғармаси, ЎРТТЖ, Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси имтиёзли маблағлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига таъминланмоқда.

    Умумий майдони 50 гектар бўлган кластернинг модулли тузилиши ҳудудида саноат, академик, тадқиқот, клиник ва клиниколди объектларининг бўлишини кўзда тутади.

    Кластер ҳудудида инновацион дори воситалари, тиббий қурилмалар ва ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича етакчи фармацевтика компанияларининг ишлаб чиқариш майдонлари, кўптармоқли тадқиқот университети ва унинг таркибий объектлари, илмий-тадқиқот марказлари, фармацевтика маҳсулотлари экспертизани ўтказиш давлат маркази, дата-маркази ва бошқа зарур бўлган инфратузилма объектлари жойлашган бўлади.

    Ташриф давомида ҳар бир объект қурилишининг бориши, уларнинг муҳандислик коммуникацияларига уланиши бўйича ишларнинг бугунги ҳолати ва лойиҳани амалга оширишнинг бошқа амалий жиҳатлари ўрганилди.

    Шунингдек, кластер дирекцияси ва ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда мавжуд муаммолар кўриб чиқилди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари муҳокама қилинди. Туркия, Ҳиндистон, Чехия ва бошқа мамлакатлар инвесторлари билан конструктив мулоқот ўтказилди. Унда кластер ҳудудида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ҳақида тўхталиб ўтилди ва ўзаро мақбул ечимларни ишлаб чиқиш имкони пайдо бўлди.

    Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш ишлари ва муҳандислик коммуникация тармоқларига уланишни тезлаштириш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар кўриш топширилди.

    Лойиҳанинг барча йўналишлари бўйича ишларнинг қадам-бақадам жадвалини ишлаб чиқиш ва кластер яратишнинг ҳар бир босқичининг бажарилишини мониторинг қилиш, юзага келаётган масалаларни аниқлаш ва уларни яқин идоралараро ҳамкорлик қилиш орқали зудлик билан ҳал этиш механизмини яратиш зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, кластернинг янги таркибий объектларини яратиш учун қўшимча инвестицияларни жалб қилиш мақсадида халқаро ва ҳукумат ташкилотлари ҳамда хорижий инвесторлар билан музокараларни фаоллаштиришга кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates