Ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволига жавоб бермаса қонун бўйича қандай чора кўрилади?

    Долзарб 4 май 2021 1213

    АОКАда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Убайдуллаева ахборот олиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар тўғрисида маълумот берди.

    Бирор ташкилот ёки давлат органи мутахассислари журналист саволларига жавоб бермаса ёки тўлиқ жавоб бермаса ёки умуман саволга мос бўлмаган жавоб берилса қонун бўйича қандай чора кўрилади?

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик - БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Тасдиқланмаган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик қандай?

    “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида ”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шарт.

    Ушбу Қонуннинг 15-моддасида журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгилаб қўйилган.

    Журналист туҳмат ва ҳақоратдан иборат ахборот берганда Маъмурий жавобгарлик ва Жиноят кодексларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates