Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.
— Биз УНCТАД билан ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция сиёсати, ташқи савдо, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратдик. Кўплаб истиқболли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдик, — дейди Бахтиёр Саидов.