Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулда музокаралар ўтказди

    Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди.

    Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида кеча Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

    Кобулга ташриф чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – Бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар Жаноби Олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий Жаноби Олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний Жаноби Олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий Жаноби Олийлари билан учрашувлар ўтказилди.

    Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

    "Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд", - деб таъкидлади ТИВ раҳбари Б.Саидов.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates