Натижада “Ж.Х.” экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлайди.
Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









