Тахтакўпир туманидаги чекка овул оптик тола орқали юқори тезликдаги интернет тармоғига уланяпти

    Мамлакатимизда 3 феврал 2022 2474

    «Ўзбектелеком» АК томонидан республиканинг энг олис ҳудудларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб келиняпти.

    Жумладан, компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан 2022 йил январь ойи давомида Нукус шаҳар марказидан 126 километр, туман марказидан эса 16 километр узоқликда жойлашган «Жанадаря» ОФЙ ҳудудидаги 100 дан зиёд хонадонлар GPON технологияси асосида интернет тармоғига уланяпти, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    Сўнгги икки ой мобайнида ҳудудга 14 километр узунликда оптик толали алоқа линияси ётқизилиб, 1 024 та абонентга мўлжалланган OLT қурилмаси ўрнатилган.

    Айтиш мумкинки, Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда 3 500 километрдан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилиб, сифатли хизмат кўрсатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates