Telegram энди жиноятга алоқадор шахсларнинг маълумотларини тегишли органларга тақдим этади

    Telegram энг хавфсиз иловалардан бири бўлгани сабабли ундан жиноий мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари учрайди (наркотик, ноқонуний қурол-яроғ савдоси, террор ва ҳк).

    Бу ҳақда Павел Дуров маълум қилди.

    Telegram маъмурияти эндиликда шундай фойдаланувчиларнинг маълумотлари: уларнинг IP-манзиллари ва телефон рақамларини расмий сўровга асосан тегишли органларга тақдим этади.

    Маълумот учун, Дуров август ойида Франция ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликдан бош тортгани учун қўлга олиниб, унга нисбатан «наркотиклар айланмаси, болаларга қарши жиноятлар ва фирибгарлик» айбловлари эълон қилинганди. Кейинчалик у қўйиб юборилди, лекин Францияни тарк этмаслиги белгиланди. Бунинг учун Дуров 5 млн евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриши зарур эди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates