Бош вазир Энтони Альбанезе тегишли баёнот билан чиқди.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Австралия “ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун энг кичик ёшни 16 ёш қилиб белгиловчи дунёда етакчи қонун”ни қабул қилди. “У амалдаги интернет хавфсизлигини тартибга солувчи қонунчиликка ўзгартиришлар киритади, бу ёш австралияликларни ривожланишнинг муҳим босқичларида янада ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди”, дейилади баёнотда.
Альбанезе, шунингдек, мамлакат ҳукумати технология компаниялари ва ижтимоий тармоқ маъмуриятларидан 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар аккаунт ва саҳифалар ярата олмаслигини таъминлаш учун оқилона чоралар кўришни талаб қилишини таъкидлади. “Ҳукумат янги қонунни бузганлик учун қаттиқ жазо чораларини қўллайди, рақамли платформалар эса 49,5 миллион Австралия долларигача [32 миллион доллардан ортиқ] жаримага тортилади”, деди у ва Snapchat, TikTok, Instagram ва X (олдинги Twitter) ижтимоий тармоқлари янги қоидаларга бўйсунишини таъкидлади. Болалар Google Classroom ва YouTube, шунингдек, хабар алмашиш воситалари ва онлайн ўйинлардан фойдаланишлари мумкин, деб хабар беради tass.ru.