Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини чекламоқчи

    Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида ҳукумат нафақат ота-оналар, ўқитувчилар, болалар тарбияси бўйича мутахассислар, балки платформалар билан ҳам маслаҳатлашган.

    Келгуси ҳафта Австралия парламентига 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилади.

    Бу ҳақда Австралия бош вазири Энтони Албаниз маълум қилди.

    Бундай қонунни қабул қилиш зарурлигини тушунтирар экан, у ижтимоий тармоқлар австралиялик болаларга етказадиган зарарни минималлаштириши керак. Агар қонун қабул қилинса, бу дунёда биринчи ана шундай қонунга айланади.
    Бош вазирнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида ҳукумат нафақат ота-оналар, ўқитувчилар, болалар тарбияси бўйича мутахассислар, балки платформалар билан ҳам маслаҳатлашган.

    Ҳозирда Австралияда кўплаб ижтимоий платформалар 13 ёшдан ошган болаларга аккаунт яратиш имконини беради, аммо бу талабни тегишли туғилган санани кўрсатиш орқали осонгина четлаб ўтиш мумкин, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates