Павел Дуров Telegramни видеоплатформага айлантиришга қарор қилди

    “Telegram” видеоплатформа бўлиш йўлида “биринчи қадамни ташлади”.

    Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўзининг Telegram-каналида ёзди.

    Тадбиркорнинг сўзларига кўра, шу пайтгача Telegramдаги турли чат ва каналлардаги видеолар қандай форматда эълон қилинган бўлса, ўша форматда намойиш этилган. Шу сабабли, фойдаланувчилар телефонларига гигабайтлик маълумотларни юклаб олишга ва видеолар тўлиқ юкланишини кутишга мажбур бўлишади. Бироқ ҳатто қисқа ёзувларни кўришда ҳам муаммолар пайдо бўлди.

    Бугунги янгиланиш билан Telegram серверлари машҳур видеоларни бир нечта сифат вариантларига сиқиб чиқаради ва уларни узатиш учун оптималлаштиради”, деди Павел Дуров.

    Тадбиркорнинг аниқлик киритишича, ушбу янгилик туфайли мессенжер муайян видеони қайси сифатда қўйилишни автоматик равишда танлай бошлайди. Бу жараёнда ҳар бир фойдаланувчининг қурилмасидаги интернетга уланиш тезлиги асосий роль ўйнайди, деб хабар беради oxu.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates