“Telegram Европа Иттифоқи қонунларига, жумладан, Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунга мос келади – унинг модерацияси саноат стандартларига жавоб беради ва доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ ва у тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Платформа ёки унинг эгаси ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун жавобгар деб даъво қилиш бемаъниликдир”, дейилади хабарда.
Дунё бўйлаб деярли 1 миллиард фойдаланувчи Telegramдан алоқа воситаси ва муҳим маълумотлар манбаи сифатида фойдаланади, мессенжер жамоаси мавжуд вазиятнинг тезроқ ҳал этилишини кутмоқда, дея қўшимча қилди Telegram канали, деб хабар беради tass.ru.