Телеграмда ўзини Дилафрўз деб таништирган аёл 59 ёшли эркак бўлиб чиқди

    У А.Х.га тегишли бўлган пластик картанинг махфий кодини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга кирибган.

    Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи 30 ёшли (аёл) А.Х. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган пластик картасидан жами 11.557.000 миқдоридаги пул алдов йўли билан ечиб олинганини маълум қилган.

    Ўрганиш давомида бу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 59 ёшли “эркак” А.У. содир этганлиги аниқланди.

    Унга кўра, А.У., А.Х. билан “Телеграм” мессенжерида ўзини Дилафрўз деб таништирган ва бир дона аёллар курткасини 500.000 сўмга келишиб, А.Х.га тегишли бўлган пластик картасининг махфий кодларини сохта ҳавола юбориш орқали алдов йўли билан қўлга кириб, жами 11.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олгани маълум бўлди.

    А.У.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

    Қонунга мувофиқ, А.У. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates