Темир йўлларда рақамлаштириш бўйича Россия билан ҳамкорлик

    Транспорт 6 август 2021 477

    Шу кунларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖда Ўзбекистон томонининг таклифига биноан «Российские железние дороги» ОАЖнинг Ахборотлаштириш департаменти бошлиғи Семион Кирил Викторович бошчилигида делегация ташриф буюрди.

    Ушбу учрашув темир йўл транспортини рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорликнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Ташриф доирасида жойларда »Ўзбекистон темир йўллари» АЖ инфратузилмасини ўрганиш, ахборот технологияларини жорий этиш сиёсати, темир йўл линияларида автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ривожлантириш ва бошқа кўплаб тадбирлар, учрашувлар ва муҳокамалар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

    Дарвоқе, бугунги кунда рақамли трансформация ҳар қандай соҳада ҳам муҳим роль ўйнайди. Ушбу йўналишдаги ҳамкорлик ва тажриба алмашиш мазкур йўналишда ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб, темир йўл транспортида замонавий рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates