Лойиҳанинг умумий қиймати 195,08 млрд. сўм бўлиб, 15,4 млн. доллар хорижий кредит линияси ҳамда 38,0 млрд. сўм ташаббускорнинг ўз маблағлари жалб қилинган.
Лойиҳани тўлиқ ишга туширилиши ҳисобига йилига 4,5 млн. кв. м гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 250 та доимий иш ўринлари яратилади.
Лойиҳа 2020-2021 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Йилига 15,3 млн. долларлик ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 45 фоизи чет давлатларга экспорт қилинади.
Жумладан:
Россия
Афғонистон
Қозоғистон
Тожикистон
Қирғизистон каби давлатларга гилам ва гилам маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган.









