Термизда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади

    1-ноябр куни Термиз шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Президент мактабида янги ўқув йилига старт берилди.

    Тадбир аввалида Aгентлик раҳбари Ҳилола Умарова сўзга чиқиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади:

    — Сифатли таълим ва малакали кадрлар мамлакатнинг ривож топишидаги энг муҳим омил ҳисобланади. Умид қиламаки, бугун менинг қаршимда турган сиз ёшлар эртага юртимиз тараққиётининг янги даврини бошлаб берасиз. Ҳаммангизга бу йўлда зафар ёр бўлсин!

    Мамлакат тараққиёти кўп жиҳатдан истеъдодли болаларни танлаш, уларга тўғри йўналиш бериш, қобилиятини ўстириш, интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмак беришга боғлиқ. Ана шу эзгу мақсад билан Термиз шаҳрида ташкил этилган Президент мактабида ўқувчиларнинг ҳам академик салоҳиятини ўстириш, ҳам уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, етакчилик кўникмаси, нотиқлик санъатини ривожлантириш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларини шакллантиришга эътибор қаратилади.

    Иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнига илғор технологиялар, услублар ва хориж тажрибасини кенг жорий этиш, уларни ўқитиш ва тарбиялашда яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш эртага юрт корига ярайдиган баркамол фарзандларнинг вояга етишига замин яратади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates