Тез орада Риштон дунёнинг таниқли кулолларини жамлайди

    Форумда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Риштон кулолчилиги” китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтади.

    13-14 май кунлари Риштон шаҳрида Туркий халқлар ҳунармандчилиги форуми бўлиб ўтади. Дунёнинг турли бурчакларидан 20 га яқин таниқли кулоллар ва меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда.

    Форум доирасида Риштон кулолчилиги: кеча, бугун, эртага конференцияси ҳамда кулолчиликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати кўзда тутилган.

    Тадбирда шунингдек Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг Риштон кулолчилиги китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтади.

    Учрашув куратори санъат фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти профессори, Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида лойиҳасининг илмий мувофиқлаштирувчиси Элмира Валиевна Гюл.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates