Жаҳонда инфекция тарқалиши авж олаётган ҳозирги даврда республикамизнинг соғлиқни сақлаш тизимида 52 мингдан ортиқ тез тиббий ёрдам ходимлари (врач ходимлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар) ҳам жонбозлик кўрсатмоқда. Қарорда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссалари ва Қурбон ҳайити муносабати билан тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик рағбатлантириш тўловлари белгиланди:
- врач ходимларга — 5 миллион сўм;
- ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га — 4 миллион сўм;
- ҳайдовчиларга — 3 миллион сўм.
Ушбу мақсадлар учун Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси жаврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, республика бюджетидан 100 млрд сўм маблағ ҳамда таниқли тадбиркор ватандошимиз А.Б Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд сўм (10 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ҳомийлик ҳайрияси ажратилди.