“Тез ёрдам”га гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётганлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканини маълум қилди.

    Аниқланишича, сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бир сутка давомида ўртача 750 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 нафарга яқин бемор олиб келинган.

    Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates