Тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатлами муаммолари ўрганилди

    Ижтимоий ҳаёт 20 ноябр 2021 18832

    Сирдарё вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар соғлиғини тиклаш борасида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириляпти.

    Гулистон туман тиббиёт бирлашмасида туман ҳудудида яшаётган ва тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли қатлами вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.

    Сайёр қабулга келганлар орасида етти нафар фуқаро соғлиқларини тиклаш учун йўлланма сўраган бўлса, уч нафар фуқаро эшитиш мосламалари олишда амалий ёрдам сўради. Яна икки нафар фуқаро эса ногиронлик аравачаси билан боғлиқ масалада мурожаат этди.

    Шу жойнинг ўзида мурожаатчилар мурожаати кўриб чиқилди ва саккиз нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Беш нафарига соғликларини тиклаш учун санаторийга йўлланма, икки нафарига ногиронлик аравачаси, икки нафар фуқарога эшитиш мосламасини берилди.

    Қолган тўрт нафар фуқаронинг мурожаатини тез кунларда ҳал этиш бўйича масъулларга шу ернинг ўзида кўрсатма берилди.

    Туманнинг «Ибрат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ва касаллиги туфайли анча вақтдан буён уйда ётиб қолган якка ёлғиз фуқаро Ҳалима Бобаёрова ҳолидан ҳам хабар олинди ва у кишига ногиронлик аравачаси топширилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates