Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада?

    Таълим 2 март 2021 9709

    Президентимизнинг 2020 йил 7 апрелидаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан мамлакатимиздаги тиббиёт коллежларида ўқитиш тизими бутунлай ислоҳ этилди. Уларнинг 47 таси Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига айлантирилди. 

    Тиббиёт коллежлари ва техникумлар орасидаги фарқ нимада? Ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашда қандай хориж тажрибаси, янгича усуллар қўлланилмоқда? Ушбу саволлар билан ССВ матбут хизмати вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси масъул ходими Лутфи ЮСУПОВАга мурожаат қилди (1-қисм).

    — Ҳар йили тиббиёт коллежларини бир қатор ёшлар тамомлайди ва ҳамшира мақомига эга бўлади, — дейди Л.Юсупова. — Масалан, ўтган 2019/2020 ўқув йилида 31 минг нафар ёшлар тиббиёт коллежларини тугатди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, 11 йиллик таълим тизимига ўтилишидан олдин коллежларда ўқиш мажбурий кўринишда эди.

    Қабул имтиҳонлари осонроқ ва талабга жавоб бермайдиган ўқувчиларнинг ўқишдан четлатилиши кам кузатиларди. Бу эса тиббиёт ходимлари орасида етарли билим-кўникмага эга бўлмаган кадрлар пайдо бўлишига сабаб бўлди. Кўпчилик битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишламади. Шу боис ҳам эндиликда тиббиёт таълим тизими тўлиқ ислоҳ этилмоқда.

    — Тиббиёт коллежлари фаолияти қай тарзда такомиллаштирилди?

    — Биласизми, мамлакатимиздаги соҳаларга рақамли иқтисодиёт, замонавий технологиялар татбиқ этилиб, тараққий этиб борган сари малакали кадрлар етишмовчилиги муаммоси юзага келмоқда. Бу эса таълим бериш соҳасини ҳам ислоҳ қилиш, янгича тизим ва ўқитиш услубларини жорий этиш заруратини пайдо қилаяпти. Шу боис, мамлакатимизда нафақат айрим тиббиёт коллежлари техникумга айлантирилди, балки тиббиёт коллежларидаги ўқитиш тизими ҳам такомиллаштирилди.

    Масалан, ўқитиш даври икки йил бўлган 11-синфни тамомлаган ёшларни қабул қилувчи тиббиёт коллежларида “Фельдшер лаборантлик иши”, “Фельдшер иши” ҳамда “Тиббий-ижтимоий иш” каби янги йўналишлар очилди. Хусусан, охирги йўналиш битирувчилари патронаж ҳамширалар ҳисобланиб, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, ногирон ва уйда ётиб даволанаётганлар ҳолидан хабар олади.

    Умуман олганда, бугунги кунда тиббиёт коллежларида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун малакали кадрлар тайёрлаш, оилавий шифокорларга ҳар томонлама муносиб билимли ва малакали ёрдамчиларни етказиб бериш асосий мақсадга айланган. Эндиликда, тиббиёт коллежини тугатган ҳамширалар шунчаки шифокорларнинг кўрсатмасини бажарувчи эмас, балки одамларга тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликка эришиш ва бошқа масалаларда зарур тавсияларни бера оладиган мутахассислар бўлишади.

    Шу боис ҳам, улар амалиёт дарсларини қишлоқ ва шаҳар оилавий шифокорлик пунктларида ўташи белгиланди. Шунингдек, тиббиёт колежларида ҳам талабаларнинг контракт ва бюджет шаклда ўқитилиши муассасага нисбатан аҳолининг жиддий муносабатини шакллантириш билан бирга коллежларда замонавий, инновацион усулларда дарс ўтилиши учун керакли моддий-техник база яратилишига асос бўлди.

    — Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг тиббиёт коллежларидан фарқи нимада?

    — Тиббиёт техникумларида ўқиш уч йил давом этиб, 11-синфни тамомлаган ёшлар қабул қилинади. Ушбу муассасаларни тугатган ҳамширалар тиббиёт коллежини тамомлаган талабалардан ҳам малакалироқ ва билимлироқ бўлиб шаклланади. Тиббиёт техникумларидаги ўқув жараёнларига тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари масофавий таълим бериш учун жалб қилинаётгани ҳам сўзимизни исботлайди.

    Бундан ташқари, тиббиёт техникумларининг ўқув дастурлари шу йўналишдаги олий таълим муассасаларининг дастурлари билан интеграция қилинган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates