баннер
22 мар 2025
11:19

    Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз

    Масалан тилимизда қўлланилаётган Bukxara, Kxarezm, Fergxana ёзувларини кўриб, нима деб ўйлашни билмайсан киши?

    Ўйлаб қарасам, она тилимиз учун қайғурадиган кишилар оз эмас экан: Бутун бошли илмий текшириш институти, олий ўқув юртлари, махсус ўқув юртлари, мактабларда она тили ва адабиётидан дарс бераётган ўқитувчиларимиз тил мавқеини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшар экан. Агар мана шу катта куч тилимиз ҳимоясига янада қаттиқ киришса, тилимиз ўз мавқеини ҳеч қачон йўқотмайди.

    Бироқ менинг фикримча, биз айтаётган катта кучнинг эътибори сустроқдек. Шунинг учун ҳам шаҳар бедарвоза бўлиб, инглизпараст ва руспарастлар ғимирлаб қолишди. Инглиз сўзлари тилимизга кириб келиб ўзлашаётгани етмагандек, ўзбек сўзларини инглиз орфоэпиясига мослаб ёзишлари тилимизни хўрлаш эмасми?! Масалан тилимизда қўлланилаётган Bukxara, Kxarezm, Fergxana ёзувларини кўриб, нима деб ўйлашни билмайсан киши? Шунингдек, Ташкент, Узбекистан ёзувлари рус орфоэпиясига мувофиқ ёзилаётгани кишини таажжублантиради.

    Ўзбеклар нутқида “короче”, “нооборот”, “неужели”, “то есть”, “совсем”, “вообше” каби сўзларни ўзбек сўзидай ишлатилишини мен ўз тилимга бўлган ҳурматсизлик ва бошқа халққа сажда қилиш деб тушунаман.

    Фикримча тилимиз аҳамиятининг ортиши ёки пасайишида телевидениенинг ҳиссаси катта. Стадион, футболчиларимиз кийимларидаги ёзувлар бунга мисол. Шундай ҳам тилимизнинг ички хатоларига қарши кураш сусаяётгани, инглиз ва рус сўзлари нутқимизга кириб келаётгани, ўзимиздаги мавжуд сўзларни рус талаффузига мослаб ёзишлар мактаб ўқувчилари ҳамда талабалар саводхонлигига таъсир қилмайдими?

    Мен чет тилларини ўрганишга асло қарши эмасман. Фақат аралаш-қуралаш гапириб ёки ёзиб, икки тилга беҳурматлик қилишга қаршиман. Агар ҳаммамиз ҳайкалдек қотиб тураверсак, тилимиз ўз аҳамиятини йўқотади.

    Бу курашда таҳририят ходимлари энг олдинги сафда бўлиши керак. тилмизни севиш, уни ардоқлаш, унинг ривожи учун қайғуриш ҳар бир ўзбекнинг фуқаролик бурчидир. Алишер Навоий бобомиз тилни гавҳар деб атаганлар.

    Маъдани инсон гуҳари сўз дурур,

    Гулшани одам самари сўз дурур.

    Бу гавҳарга зиён-заҳмат етказмай, кейинги авлодларга етказиш ҳар биримизнинг ватан олдидаги бурчимиздир.

    Мусажон КАРИМҚУЛОВ,

    Фарғона вилояти, Бағдод тумани

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech