Типратиканлар "Қизил китоб"га киритилди

    Типратикан популяцияси сўнгги ўн йил ичида 30 фоизга камайгани сабабли Қизил китобга киритилди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.

    Мазкур сут эмизувчилар халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг "Қизил китоби"да «йўқолиб кетиш хавфи кам» категориясидан «хатар остида» тоифасига ўтказилди.

    Таҳлиллар кирпилар сонининг кенг миқёсда ва ташвишланарли даражада камайиб бораётганини кўрсатмоқда. Таъкидланишича, автомобиллар йўллари, пестицидлар ва нотўғри бошқарилган боғлар уларнинг яшаш жойлари чекламоқда.

    Айниқса, пестицидлар типратиканлар озиқланадиган ҳашаротларни ўлдирибгина қолмай, уларга тўғридан-тўғри заҳар ҳам етказиши мумкин.

    Европадаги сутэмизувчилар жамияти одамларни типратиканларни ҳимоя қилиш учун табиатга мос боғлар яратишга чорламоқда. Бу боғларда кирпилар ёки типратиканларнинг эркин ҳаракатланиши учун тўсиқларда кичик тешиклар қолдириш, зарарли пестицидлардан воз кечиш, шунингдек, уларга бошпана яратиш учун дарахт шохлари уюми ёки махсус кирпи уйларини ташкил этиш тавсия қилинади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates